Tashkiliy tuzilma  >> Markaz faoliyati va vazifalari

Марказ фаолиятининг асосий йўналиши ва вазифалари:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 -июньдаги 110-сонли «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш Марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорида Марказга қуйидаги вазифалар юклатилган:
Таълим берадиган мультимедиа иловаларини ишлаб чиқиш (Таълим берадиган мультимедиа иловаларни ишлаб чиқиш бўлими)

  • Илгари ишлаб чиқилган таълим берадиган электрон ресурсларни ва бошқа тиллардаги нашрларни Ўзбекистон Республикасида ўқитиладиган тилларга мослаштириш ва маҳаллийлаштириш (Таълим берадиган мультимедиа иловаларни ишлаб чиқиш бўлими);
  • Компьютер асбоб-ускуналаридан, ахборот-коммуникация технологиялари бўйича таълим берадиган ресурслар ва тренинглардан фойдаланиш самарадорлигини тадқиқ қилиш, таҳлил этиш ҳамда мониторингини олиб бориш (Ривожлантириш ва тадқиқотлар бўлими);
  • Халқ таълими ходимлари ва ўқитувчиларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш институлари ходимлари учун тренинг курсларини ишлаб чиқиш ва уларни ўтказиш (Тренинг курсларини ишлаб чиқиш ва уларни ўтказиш бўлими);
  • Ахборот-таълим веб-портали жойлаштириладиган сервер майдончасини ташкил этиш, қўллаб-қувватлаш ва бошқариш (Сервер майдончасини бошқариш бўлими);
  • Ахборот-таълим веб-порталини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш (Сервер майдончасини бошқариш бўлими);
  • Мактабларни ахборот-таълим веб-порталига киритиш (Сервер майдончасини бошқариш бўлими).

Марказ тузилмаси ва вазифалари

Бўлимлар

Мультимедиа иловаларни ишлаб чиқиш бўлими

1.Мультимедиа умумтаълим дастурларини ишлаб чиқиш стратегияси ва АКТни таълим жараёнига жорий этиш масалалари бўйича ечимларни амалга ошириш (технология, дастурий таъминот, воситаларни танлаш)

2.  Қўйилган масалаларни ечишни консептуал схемаларини ишлаб чиқиш;

3. Мультимедиа умумтаълим дастурлари ва электрон ўқув ресурсларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш;

4. Мультимедиа умумтаълим ресурсларини лойиҳалаш, ишлаб чиқиш ва жорий этишни бошқариш;

5. Электрон ва мультимедиа умумтаълим ресурсларини ишлаб чиқиш (дарсликлар, ўқув курслари, тест дастурлари)Веб-иловалар ишлаб чиқиш;

6. Ишлаб чиқилган веб-ресурсларни олиб бориш (порталлар, веб-сайтлар)

7. Электрон ўқув ресурсларини ишлаб чиқиш;

8. Веб-иловалар ишлаб чиқиш;

9. Ишлаб чиқилган веб-ресурсларни олиб бориш (порталлар, веб-сайтлар, дарсликлар, ўқув курслари, тест дастурлари).

Ривожлантириш ва тадқиқотлар бўлими (мониторинг гуруҳи)

1.   Ривожлантириш ва тадқиқотлар бўлими фаолиятини ташкил қилиш ва бошқариш;

2. Марказ ходимлари томонидан олиб бориладиган илмий ва методик изланишларни ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш;

3. Барча бўлимларнинг фаолиятини таҳлил қилиш ва такомиллаштириш бўйича аналитик изланишларни олиб бориш ва раҳбариятга бу ҳақда тавсиялар бериш;

4. Марказнинг ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда, барча бўлимларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришда, ходимлар орасида вазифаларни тақсималашда қатнашиш;

5.  Марказ томонидан бажариладиган эксперт ишларини ташкиллаштириш, мувофиқлаштириш ва уларда қатнашиш;

6. Марказ бўлимлари ва ходимлари фаолияти мониторингини олиб бориш. Марказ фаолиятига тегишли бўлган ХТВ буйруқлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, Президент фармонларининг ижроси мониторингини олиб бориш;

7.Корея лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси умумтаълим мактабларида ўқув компьютер синфлари, коммуникация воситалари ва дастурий таъминотнинг қўлланиши ва эксплуатация қилиниши мониторингини олиб бориш;

8. Марказнинг самарали фаолияти учун зарур бўлган меъёрий ва техник хужжатларни ишлаб чиқишда қатнашиш ва уни мувофиқлаштириш;

9. Марказнинг ХТВ ва бошқа идораларга тегишли ташкилотлар, шу жумладан халқаро ташкилотлар билан ўзаро фойдали ҳамкорлигини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш, Марказ фаолиятини оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан электрон ОАВ, Интернетда ёритишни олиб бориш;

Тренинг курсларини ишлаб чиқиш ва ўтказиш бўлими

1. Лойиҳа доирасида кўзда тутилган семинар-тренинг дастурларини ва ўқув материалларини ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш ва такомиллаштириш жараёнларини ташкил қилиш;

2.Ўрта умумтаълим мактабларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш бўйича семинар-тренингларни ўтказиш режасини ишлаб чиқиш, семинар дастури ва ўқув материалларини ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш ва такомиллаштириш жараёнларини ташкил қилиш;

3. Лойиҳа доирасида яратилаётган электрон дарсликлар мазмунини тақриздан ўтказишни ташкил қилиш;

4. Ўтказилган семинар-тренингларнинг ўқув жараёнига таъсирини аниқлаш мақсадида мониторинг олиб бориш.Лойиҳа доирасида кўзда тутилган 1-, 2- ва 3- босқич семинар-тренинг дастурларини ва ўқув материалларини ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш ва такомиллаштириш;

5. Лойиҳа доирасида кўзда тутилган малака ошириш курсларининг дастурларини, ўқув материалларини ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш, такомиллаштириш ва улар асосида семинар-тренингларни ташкил қилиш ҳамда ўтказиш;

6.Ўрта-умумтаълим мактабларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш бўйича семинар-тренингларнинг дастури, ўқув материалларини ишлаб чиқиш ва ўтказиш;

Сервер майдончасини бошқариш бўлими

1.  Сервер майдончасини бошқариш;

2.  Марказ ресурслари ва локал тармоқни бошқариш (Аcтиве Диреcторй, DNS хизматларини созлаш ва йўлга қойиш ва ҳ.к.)

3.  Марказ ресурслари ва локал тармоқнинг хавфсизлигини таъминлаш (вирусга қарши дастурий таъминотни ўрнатиш ва янгилаб бориш, маълумотлар базасини мунтазам равишда янгилаб бориш, Марказнинг муҳим русурсларини мунтазам равишда нусъхалаб бориш)

4. Марказ ресурсларидан фойдаланувчилар рўйхат ёзувлари реестрини олиб боришиХТВ портали, Марказ веб-сайти ва бошқа ресурсларга маълумотларни дастлабки тайёрлаш, таҳрир қилиш ва киритиш.

Молия бўлими

1.  Марказ молия фаолиятини олиб бориш;

2. Бухгалтерия ҳисобини олиб бориш, молия ҳисоботларини тузишМатериал ва жиҳозларни харид қилиш учун хужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштириш;

3. Номоддий активлар (дастурий таъминот, консалтинг хизматлар ва ҳ.к.) ни харид қилиш учун ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштириш;

4. Ғазнага оид амалларни олиб бориш ва ғазна ҳужжатларини расмийлаштириш;

   19.02.2018